Главная » 2009 » Март » 18 » РУСТАМ САИДОВ “ХОРАЗМ” – “ДИНАМО” ЎЙИНИДА БОШ ҲАКАМ
РУСТАМ САИДОВ “ХОРАЗМ” – “ДИНАМО” ЎЙИНИДА БОШ ҲАКАМ
05:11
Ўзбекистон Футбол федерациясининг “Ҳакамлар ва назоратчилар” бошқармаси Ўзбеккистон Кубоги 1/8 ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Шу ҳафтанинг чоршанба куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал учрашувларига ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар энди маълум.
 Рўйхатда кўрсатилишича, севимли жамоамизнинг Урганчда “Хоразм”га қарши баҳсини тошкентлик ҳакам Рустам Саидов бошқариши маълум бўлди.
 Унга қанотларда Қарши шаҳридан бўлган Баҳром Норсафаров ва Евгений Смирновлар ёрдам беришади.
Учрашув назоратчи ҳакам ҳам пойтахтдан Андрей Клепиков. Заҳирадаги ҳакам эса Урганч шаҳридан бўлган Набижон Рўзимов тайинланди.
 «Хоразм» - «Динамо»
 Ҳакамлар: Р. Саидов, Б. Норсафаров, Е. Смирнов.
 Заҳирадаги ҳакам: Н. Рўзимов.
 Назоратчи ҳакам: А. Клепиков.
 Эслатиб ўтамиз, «динамочи»лар 1/8 финалда «Оқтепа»-«Хоразм» жуфтлиги ғолибининг майонида курашга киришишди.
 Ушбу босқичда "Оқтепа" жамоаси мусобакада иштирок этишдан бош тортганлиги муносабати билан “Хоразм” тўғридан-тўғри бу босқич йўлланмасини қўлга киритган эди. Чемпионат ўйинлари доирасида ҳам, 23 март куни  3-турда "Динамо" айнан "Хоразм" жамоасини ўз майдонида қабул қилади.
Просмотров: 1211 | Добавил: uzbek-futbol | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: