МАКСИМ БЕЛИХ - МАКС ЁКИ "НАВБАХОР"НИНГ "ВИДИЧ"И!!! |
17:14 |
Наманганликлар жорий мавсумда иложи борича юқори ўринлар учун кураш олиб боришни режалаштиришган. Шу мақсадда жамоага легионер футболчилар ҳам жалб этилишди. Шулардан бири туркманистонлик ҳимоячи Максим Белихдир. Максимнинг 2006 йилда «Пахтакор»да фаолият юритганидан мухлисларнинг хабарлари бор, албатта. Максим Белих Туғилган санаси ва манзили: 1984 йил 7 август, Туркманистон, Ашхобод шаҳри. Футбол билан 11 ёшидан шуғуллана бошлаган. Биринчи мураббийи: Борис Осипович Григорянц. «Ниса» футбол клуби тарбияланувчиси. Амплуаси: ҳимоячи. Ўйнаган жамоалари: «Ниса» (Ашхобод,
...
Читать дальше »
Просмотров:
1316
|
Добавил:
uzbek-futbol
|
Дата:
19.03.2009
|
|
17-Март куни Осиёда ОФК кубогининг 2-тур учрашувларига старт берилди. Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўз майдонида “Ал-Тилал” жамоасини қабул қилган ҳолда 1:0 ҳисобида зафар кучди.
Учрашув тизгинини ўз қўлларига олишган “Нефтчи” футболчилари рақибларни сорасимага солиб туришди. Учрашувнинг биринчи бўлими нурсиз – 0:0 ҳисобидаги дуранг билан ўз ниҳоясига етди. Ўйиннинг 50 дакикасида ниҳоят мезбонлар хисобни очишди. Меҳмонлар ҳимоячиси Иқбол Акрамовга нисбатан қўполлик ишлатишди. Учрашув бош ҳаками эса ҳеч иккаланмасдан рақиблар дарвозси томон 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Ушбу пенальтини эса иккинчи бўлимда майдонга тушган Шерзодбек Хакимов бехато бажарди, ва стадионга йиғилган 20.000га яқин футбол муҳлисларини ларзага келтирди. Сўнгра, “Нефтчи” футболчиларида бир қанча имкониятлар бўл
...
Читать дальше »
Просмотров:
1073
|
Добавил:
uzbek-futbol
|
Дата:
19.03.2009
|
|
Ўзбекистон 18-миллий чемпионатининг биринчи давра тақвими:
1-тур Андижон-Локомотив Пахтакор-Бухоро Насаф-Шўртан Навбаҳор-Олмалиқ Металлург-Хоразм Сўғдиёна-Машъал Динамо-Бунёдкор Қизилқум-Нефтчи |
2-тур Локомотив-Нефтчи Бунёдкор-Қизилқум Машъал-Динамо Хоразм-Сўғдиёна Олмалиқ-Металлург Шўртан-Навбаҳор Бухоро-Насаф Андижон-Пахтакор |
3-тур Пахтакор-Локомотив Насаф-Андижон Навбаҳор-Бухоро Металлург-Шўртан Сўғдиёна-Олмалиқ Дина
...
Читать дальше »
Просмотров:
2055
|
Добавил:
uzbek-futbol
|
Дата:
19.03.2009
|
|
18 март, чоршанба куни, Дубай шаҳрида 2009 йилги ОФК Чемпионлар лигаси турнирининг 2-тур учрашувида «Бунёдкор» БААнинг «Ал-Шабаб» жамоаси меҳмони бўлди. Бу кун мамлакатимиздаги деярли барча футболи ишқибозларининг нигоҳлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган баҳсга қаратилган эди. Ўзбек футболининг минглаб мухлислари, айниқса, “Бунёдкор” клубининг ишқибозлари, амалдаги чемпионимиз ва мамлакат кубоги соҳибларидан чиройли ва мазмунли ўйинни, шунингдек, ижобий натижани кутишган эди.
Аммо амирлик футболчилар билан бўлиб ўтган ўйин давомида бизнинг футболчилар ўз маҳоратларини тўлалигича намойиш эта олмадилар. Улар ўта бўш ўйин намойиш этганлари учун рақибимиз - “Ал-Шабаб” аъзолари бир эмас, икки маротаба бизни жазолашга фурсат топа олдилар. Майдон эгалари ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз томонидан йўл қўйилган хатолардан унумли фойдаланишиб, дарвозамизга жавобсиз иккита тўп киритишга муваффақ бўлишди - 2:0. “Бунёдкор" эса, учрашувни ижобий томонга ўзгартириш имконини қўлдан бой берди.
Биз,
...
Читать дальше »
Просмотров:
1310
|
Добавил:
uzbek-futbol
|
Дата:
19.03.2009
|
|
Маълумки, ўтган йилдан эътиборан олий лигамизда тўп сураётган номдор клублар мухлислар севимли жамоаларига лақаб танлай бошлашди. Бу ишни чемпионимиз «Бунёдкор» бошлаб берди. Улар тинчлик ва тотувлик рамзи — қалдирғочларни клуб рамзи сифатида қабул қилишди.
Hozirgi kunga kelib haqiqatdan ham o'zbekiston oliy ligasida katta uzgarishlar ruy bermoqda. Yani klublarning profisonal darajada yondashuv bulmoqda.Bir qator autsayder klublarimiz , nomdor jamoalarga qarshi maydonga qurqmasdan harakat qilishlari ham bu suzimizning isbotidir.Yana bir kulgili hazilni eslash kerak "O'zbekistonda hizmat kursatgan artist,marhum HOJIBOY Tojiboyev suzlari" <<AGAR BIZNING KLUBLAR UYINI BULSA FUTBOL ISHQIBOZLARI UYINI BIR HAFTA OLDIN BILADILAR, UYIN HISOBI NECHIYU NECHI BILAN TUGASHINI>>xa haqiqatdan ham bu suzlar tug'ri edi, bu haqiqat edi ,lekin hozir emas, hozir klublarimiz ancha kuchli, h
...
Читать дальше »
Просмотров:
2757
|
Добавил:
uzbek-futbol
|
Дата:
19.03.2009
|
|
Жамоа мамлакат олий лигасида 1997 йилдан бери иштирок этади. Эришган ютуқлари: Тўрт маротаба (2000, 2001, 2005, 2006 йиллар) бронза медали совриндори, Ўзбекистон кубоги (2002/2003й.) финалчиси, Осиё чемпионлари кубоги (2002 йил) ярим финалчиси, ОФКнинг «Ҳалол ўйин учун» соврини (2002 йил) соҳиби. Жамоа таркибида энг кўп майдонга чиққан ўйинчи — Рўзиқул Бердиев (314 маротаба). Жамоанинг энг яхши тўпурари — Зафар Холмуродов (181 та). Мавсум тўпурари — Зафар Холмуродов (30 та, 2000 йил). Энг йирик ғалабаси — 7:0 («Металлург» Бекобод, 2004 йил), 8:1 («Андижон», 2004 йил). Энг йирик мағлубияти — 0:6 («Андижон», 1998 йил). Олий лигада жами 368 та учрашув ўтказган. Шундан 200 тасида ғалаба қозонган, 61 та дуранг ва 107 та мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 698-493. Олий лигада ўтган йили 12 мавсумни ўтказган қаршининг “Насаф” жамоаси ҳозирча юқори табақада иштирок этаётган жамоалари орасида умумий кўрсаткич бўйича 5-поғонада бормоқда. қаршил
...
Читать дальше »
Просмотров:
1931
|
Добавил:
uzbek-futbol
|
Дата:
19.03.2009
|
|
Бирлашган Араб Амирликларига сафар уюштирган “Бунёдкор” кутилмаганда “Ал-Шабаб”га 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Учрашувда тўлиқ устунликка эга бўлиб, якунда мағлубиятга учраш аламли. Дубай шаҳрида кечган Осиё Чемпионлар лигаси, гуруҳ босқичининг 2-тур доирасидаги “Ал-Шабаб” – “Бунёдкор” учрашувида тошкентлик “қалдирғочлар” катта устунлик ила ҳаракат қилишган бўлса-да, оддий вазиятларда қўйиб юборилган голлари эвазига майдон эгалари ғалаба қозонишди.
Илк дақиқалардаёқ, ҳали футболчилар ўйинга мослашиб ургулмасданоқ дубайликлар ҳимоядаги қўпол хатоимизни гол билан якунладилар. Александр Хвостуновнинг хатоси туфайли ва Бугалонинг тўпга чиқишдаги секин ҳаракати оқибатида Эсса Обайд ҳисобни очди. Бу вазиятда суриялик ҳакам – Муҳсин Басма дарвозабонимиз – Бугалога қарши ишлатилган жуда қўпол ҳолатни умуман инобатга олгани йўқ. Акс ҳолда майдон эгалари дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланган бўларди ва ушбу гол инобатга олинмасди. Мезбонларнинг жуда қўпол ўйнашлари натиж
...
Читать дальше »
Просмотров:
1134
|
Добавил:
uzbek-futbol
|
Дата:
19.03.2009
|
| |
| |