Главная » 2009 » Март » 19 » BUNYODKORning kutilmagan mag'lubiyati
BUNYODKORning kutilmagan mag'lubiyati
13:11
Бирлашган Араб Амирликларига сафар уюштирган “Бунёдкор” кутилмаганда “Ал-Шабаб”га 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Учрашувда тўлиқ устунликка эга бўлиб, якунда мағлубиятга учраш аламли. Дубай шаҳрида кечган Осиё Чемпионлар лигаси, гуруҳ босқичининг 2-тур доирасидаги “Ал-Шабаб” – “Бунёдкор” учрашувида тошкентлик “қалдирғочлар” катта устунлик ила ҳаракат қилишган бўлса-да, оддий вазиятларда қўйиб юборилган голлари эвазига майдон эгалари ғалаба қозонишди.

Илк дақиқалардаёқ, ҳали футболчилар ўйинга мослашиб ургулмасданоқ дубайликлар ҳимоядаги қўпол хатоимизни гол билан якунладилар. Александр Хвостуновнинг хатоси туфайли ва Бугалонинг тўпга чиқишдаги секин ҳаракати оқибатида Эсса Обайд ҳисобни очди. Бу вазиятда суриялик ҳакам – Муҳсин Басма дарвозабонимиз – Бугалога қарши ишлатилган жуда қўпол ҳолатни умуман инобатга олгани йўқ. Акс ҳолда майдон эгалари дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланган бўларди ва ушбу гол инобатга олинмасди. Мезбонларнинг жуда қўпол ўйнашлари натижасида Павел Бугало тиззасидан жиддий жароҳат олди ва ўйиннинг қолган дақиқаларини айнан ушбу жароҳати остида ўтказишга мажбур бўлди. Чунки аввалги баҳсда Мурод Зуҳуров жароҳат олиб сафдан чиққанди. Мурод бурнини синдириб олганлиги боис хатто Дубайга йўл олган таркибга ҳам киритилмади.

“Ал-Шабаб”нинг иккинчи голи ҳам жуда оддий вазиятда киритилди. Майдон марказидан ҳаволатиб ошириб берилган тўпни Мгуни боши билан жуда оддий тарзда дарвозамизни ишғол қилди ва ҳисобни 2:0га оширди. Ушбу голда Павел Бугало тўпга чиқишда катта хатоликка йўл қўйган бўлса, ҳимоячи Гочгули Гочгулиев рақиб футболчисига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олгани йўқ.

Осиё Чемпионлар лигаси дебютанти - “Ал-Шабаб” “қалдирғочлар”ни мағлубиятга учратиб, турнирдаги илк очколарини қўлга киритди.

Ушбу учрашув билан деярли параллел равишда ўтган гуруҳнинг бошқа бир учрашуви - “Ал-Иттифоқ” – “Сепахон” баҳсида саудияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. 2-турдан сўнг, “D” гуруҳида ажойиб вазият юзага келди. Ортда қолган 2-турдан сўнг ушбу гуруҳдаги барча жамоаларнинг жамғарган очколари сони 3таданга етди. Демак, бу гуруҳдаги кураш жудаям қизғин кечади.

“АЛ-ШАБАБ” (БАА) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 2:0
Голлар: Эсса Обайд 3 (1:0), Мгуни 39 (2:0)
Огоҳлантиришлар:Виктор 14, Рамос 69, Саломов 76
“Ал-Шабаб” (Дубай): Исмоил Раби, Эсса Муҳаммед, Валид Аббос, Ассунсао, Олади (Халед Дарвиш 86), Карлос Ренато, Муҳаммад Аҳмед, Мгуни (Салем Саад 70), Адел Абдуллоҳ, Эсса Обайд (Али Мохаммад 84), Бадир Абдулраҳмон
“Бунёдкор” (Тошкент): Бугало, Гочгулиев, Ғофуров, Ҳайдаров (Саломов 72), Рамос, Ривалдо, Хвостунов (Жўраев 31), Ҳасанов, Солиев (Бақоев 61), Виктор, Жепаров
Ҳакамлар: Мухсин Басма. Таммам Хамдун, Машҳур Хамдан. Сафван Озман (барчаси – Сурия)
Ҳакамлар эксперти: Самуэл Чан Ям Минь (Гонконг)
Учрашув комиссари: Сунил Сенавира (Шри-Ланка)
18 март. Дубай. «Мактум бин Рашид» стадиони. 4500 томошабин

Просмотров: 1135 | Добавил: uzbek-futbol | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: