
Ўзбекистон футбол федерациясининг “ҳакамлар ва назоратчилар” бошқармаси 3-тур учрашувларида хизмат қилувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу турнинг марказий учрашувларидан бири – “Нефтчи” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳсни 2008 йилда Осиё қитъасининг энг яхши ҳаками деб топилган Равшан Эрматов бошқариб боради.
Эрматовга чизиқларда Абдухамидилло Расулов ва Рафаэль Илясовлар ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини Шуҳрат Ҳакимов бажариб боради. Учрашув назоратчиси - Владимир Штерн.