Пятница, 04.07.2025, 13:21
Приветствую Вас Гость | RSS | Регистрация | Вход
Bunyodkor rahbariyatining muhlislarga yulagan hati | 19:25 |
18 март, чоршанба куни, Дубай шаҳрида 2009 йилги ОФК Чемпионлар лигаси турнирининг 2-тур учрашувида «Бунёдкор» БААнинг «Ал-Шабаб» жамоаси меҳмони бўлди. Бу кун мамлакатимиздаги деярли барча футболи ишқибозларининг нигоҳлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган баҳсга қаратилган эди. Ўзбек футболининг минглаб мухлислари, айниқса, “Бунёдкор” клубининг ишқибозлари, амалдаги чемпионимиз ва мамлакат кубоги соҳибларидан чиройли ва мазмунли ўйинни, шунингдек, ижобий натижани кутишган эди.
Аммо амирлик футболчилар билан бўлиб ўтган ўйин давомида бизнинг футболчилар ўз маҳоратларини тўлалигича намойиш эта олмадилар. Улар ўта бўш ўйин намойиш этганлари учун рақибимиз - “Ал-Шабаб” аъзолари бир эмас, икки маротаба бизни жазолашга фурсат топа олдилар. Майдон эгалари ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз томонидан йўл қўйилган хатолардан унумли фойдаланишиб, дарвозамизга жавобсиз иккита тўп киритишга муваффақ бўлишди - 2:0. “Бунёдкор" эса, учрашувни ижобий томонга ўзгартириш имконини қўлдан бой берди. Биз, барчамиз “Бунёдкор”нинг ушбу мағлубияти туфайли ишқибозларимизнинг тушкунликка тушишини тўлалигача англай оламиз ва бунинг учун бўйнимиздан айбни ечмаймиз. Шу боис, ҳурматли ва азиз футбол ишқибозларимиз, сизларга бевосита мурожаатмизда, жамоамиз томонидан намойиш этилган мазмунсиз ўйин учун бизни кечиришингизни сўраймиз. Сизни ишонтириб айтамизки, бундан буён “Бунёдкор” томонидан бўш ва суст ўйинлар бошқа такрорланмайди. Бундан буён биз футболимизнинг севимли мухлислари учун чиройили ва мазмунли ўйин кўрсатишга астойидил ҳаракат қиламиз. Келажакдаги ўйинларимиз орқали, сиз азиз футбол ишқибозларимиз юрагини яна қайтадан забт этишга ҳаракат қиламиз! Т.Исмаилов - Клуб Бошқармаси раиси | |
Просмотров: 1311 | Добавил: uzbek-futbol | Рейтинг: 5.0/1 | |
Всего комментариев: 0 | |